Фарзанд соғлом бўлса, оила мустаҳкам

Корея Республикасининг Ин ха университети госпиталининг бир гуруҳ шифокорлардан ташкил топган делегация ўзбекистонлик ҳамкасблари билан биргаликда кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказди.

Ушбу акция “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ва унинг ҳамкорлари томонидан аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, ёш авлодни соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш борасида амалга оширилаётган изчил ишлар доирасида ўтказилмоқда.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фондининг Тиббий-ижтимоий марказида невролог, педиатр, офтальмолог, гастроэнтеролог, ортопед, нейрохирург каби малакали мутахассислар томонидан асосан аёллар ва болалар тиббий кўрикдан ўтказилди. Аниқланган ташхис бўйича уларга дори-дармон ва витаминлар тарқатилди.

Бу албатта, “Соғлом авлод учун” халқаро ҳайрия фондининг жисмонан бақувват, маънан етук фарзандларни тарбиялашда, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, “Соғлом авлод” ҳаракатини ривожлантириш мақсадида олиб бораётган эзгу ҳаракатларидан биридир.

– Ўзбекистонга олтинчи бор келишим. Навбатдаги ташрифимиз мамлакатингиз мустақиллик байрами нишонланаётган кунларга тўғри келди, – дейди Корея Республикасининг Ин Ха Университети госпитали делегацияси администратори Ким Чунг Мин. – Юртингизда фуқаролар соғлигини сақлашга, айниқса, аёллар ва болалар саломатлигига катта эътибор берилаётгани бу миллатнинг келажагига эътибор дегани. Ана шу эзгу амалга биз ҳам ўз ҳиссамизни қўшаётганимиздан мамнунмиз.

Хорижлик шифокорлар Тошкент педиатрия тиббиёт институти болалар ортопедияси ва травмотологияси бўлимида ортопедик нуқсони бўлган болаларни бепул операция қилишди. Сўнгра Тошкент вилоятидаги “Ариран” қариялар уйи ҳамда Навоий шаҳрида бўлиб аҳолини тиббий кўрикдан ўтказишни режалаштиришган.

Ўз мухбиримиз

Яна ўқинг:  ТАРАДДУД

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: