Мактаб ярмаркалари: ҳам сифат, ҳам сон жиҳатидан ошиб бормоқда

Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги томонидан Рес­публика болалар кутубхонасида мактаб ўқув қуроллари, дарслик­лар, кийим-кечаклар, пойаб­заллар кўргазмаси ташкил этилди.

2015/2016 ўқув йилига ҳам мамлакатимизда пухта ҳозирлик кўрилди. Мактабларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий ўқув-услубий воситалар, компьютер, мебель жиҳозлари билан таъминлаш юзасидан кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Янги ўқув йили арафасида мамлакатимизда ота-оналарга қулайлик яратиш мақсадида 10 августдан 10 сентябрга қадар фаолият кўрсатадиган 1 минг 876 та мактаб ярмаркаси ташкил этилди. Жумладан, йирик савдо маж­муалари, бозорлар, 970 та умумтаълим мактабида ярмаркалар ўтказилмоқда. Тоғли ва чўл ҳудудларида юзга яқин автодўкон хизмат кўрсатмоқда. Уларда 26 турдаги ўқув қуроллари ва жиҳозлари сотуви йўлга қўйилди. Уларнинг аксарияти мамлакатимизда ишлаб чиқарилган бўлиб, асосий турдаги маҳсулотларни аниқланган эҳтиёж асосида мутасадди компания ва ташкилотлар етказиб бермоқда.

“Ўқитувчи” нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан ҳам янги ўқув йилига қизғин тайёргарлик кўрилган. 3 миллион 100 минг дона қайта нашрдаги, 600 мингдан ортиқ янги нашрдаги дарсликлар тайёрланди. 1-синфлар учун “Меҳнат таълими”, 4-5-синфлар учун “Жисмоний тарбия”, ёрдамчи мактабларнинг 1-синфлари учун “Нутқ ўстириш” дарсликлари шулар жумласидан. Мактаб ўқувчилари учун ўқув, расм дафтарлари, ёзув ва қайд қоғози, 57 номдаги болалар адабиёти чоп этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири У.Иноятов иштирок этди.

Б.ҲАЛИМОВ

Яна ўқинг:  TO‘YGA TO‘YONA BILAN

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: