ҲАР БИР ИНСОНГА МЕҲР ВА ЭЪТИБОР

халқимизга хос азалий тушунчалардир

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан энг улуғ, энг азиз байрам – мамлакатимиз мустақиллигининг 24 йиллигига бағишлаб “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин!” шиори остида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилмоқда.

Халқимизнинг муносиб ҳаёт кечириши учун барча шарт-шароитни яратиш, аҳоли, жумладан, оналар, болалар ва кексаларни ҳар томонлама ҳимоялаш, уларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишига айланган.

Давлатимиз раҳбарининг 2014 йил 1 августдаги “2014-2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш борасидаги давлат дастури тўғрисида”ги қарори ва “Кексаларни эъзозлаш йили” давлат дастури доирасида бу борадаги лойиҳалар кўлами янада кенгаймоқда.

Бу галги акцияга ҳам юқори савияда тайёргарлик кўрилди. Тадбирнинг илк босқичи вилоятлар миқёсида ташкил этилиб, чуқурлаштирилган тиббий текширувга эҳтиёжи бор беморлар рўйхати шакллантирилди. Шу билан бирга тиббий кўрикларга Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фронти фахрийлари, пенсионерларни тўла қамраб олишга алоҳида эътибор қаратилди.

Тиббий кўрикда пойтахтимиздаги ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари, илмий-текшириш институтлари ва тиббиёт олий ўқув юртлари ҳамда етакчи клиникаларнинг малакали олимлари, невропатолог, жарроҳ, кардиолог, эндокринолог, гинеколог, терапевт, педиатр, офтальмолог, оториноларинголог, ортопед, травматолог, стоматолог, дерматовенерологлари иштирок этаётгани аҳоли учун катта қулайлик яратмоқда.

Пскент тумани Тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли марказий поликлиникада бўлиб ўтган ана шундай тадбирга пойтахтимиз ва Тошкент вилоятидаги етакчи клиникалардан ўттиз нафарга яқин олим ва малакали шифокор жалб этилди. Улар Пскент ва Бўка туманларидан келган қарийб беш юз нафар аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказди. Шифокорлар алоҳида эҳтиёжманд кексаларнинг хонадонига бориб, уларнинг саломатлигини текширди.

Соғломлаштириш ҳафталиги мамлакатимиз бўйлаб кенг давом этмоқда.

Ч.ХУШВАҚТОВА,

“Sog‘lom avlod” мухбири

Яна ўқинг:  Энг намунали маҳаллалар аниқланди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: