Kulgu-shifo (2015-32)
Муаллима ўқувчидан сўради:
– Тасаввур қил, шимингнинг бир чўнтагида минг сўм, иккинчи чўнтагида уч минг сўм бор. Хўш, бу нима дегани?
– Бировнинг шимини кийиб олибман, дегани.
***
Бир бемор шифокорга шикоят қиляпти:
– Мен уйғонганимдан кейин бир соатча ўзимга келолмайман, ғалати кайфиятда юраман.
– Унда бир соат кейинроқ уйғонинг.