МУСИҚА ижро этиш ХОТИРАНИ МУСТАҲКАМЛАЙДИ
Америкалик мутахассислар ўсмирларнинг доимий равишда мусиқа билан шуғулланиши мия фаолиятига ижобий таъсир қилиб, хотирани мустаҳкамлаш хусусиятига эга эканлигини аниқлашди.
Ижодий фаолият билан шуғулланиш хотирага ижобий таъсир кўрсатишини исботлаш мақсадида олимлар 40 нафар ўқувчи билан тажриба ўтказди. Ўқувчилар 2 гуруҳга бўлинишди. 1-гуруҳ ҳафта давомида 2-3 марта мусиқа билан шуғулланишди, 2-гуруҳ эса турли хил спорт комплексларига жўнатилди. Улар тадқиқот давомида хотирани товушлар ёрдамида текшириб, баҳолаб боришди.
3 йилдан сўнг тажриба яна такрорланди. Натижа эса кутилганидек ижобий бўлди. Мусиқа билан шуғулланган ўқувчилар мия фаолиятида ижобий ўзгариш кузатилди. Уларнинг хотираси 2-гуруҳга нисбатан кучли эканлиги исботланди.
Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича ҳар бир ўрта мактаб ўқувчиси мусиқа билан шуғулланса, у хотира билан боғлиқ муаммоларга дуч келмайди.
Хуршида ҲУСЕНОВА