МУСИҚА ижро этиш ХОТИРАНИ МУСТАҲКАМЛАЙДИ

Америкалик мутахассислар ўсмирларнинг доимий равишда мусиқа билан шуғулланиши мия фаолиятига ижобий таъсир қилиб, хотирани мус­таҳкамлаш хусусиятига эга эканлигини аниқлашди.

Ижодий фаолият билан шуғулланиш хотирага ижобий таъсир кўрсатишини исботлаш мақсадида олимлар 40 нафар ўқувчи билан тажриба ўтказди. Ўқувчилар 2 гуруҳга бўлинишди. 1-гуруҳ ҳафта давомида 2-3 марта мусиқа билан шуғулланишди, 2-гуруҳ эса турли хил спорт комплексларига жўнатилди. Улар тадқиқот давомида хотирани товушлар ёрдамида текшириб, баҳолаб боришди.

3 йилдан сўнг таж­риба яна такрорланди. Натижа эса кутилганидек ижобий бўлди. Мусиқа билан шуғулланган ўқувчилар мия фаолиятида ижобий ўзгариш кузатилди. Уларнинг хотираси 2-гуруҳга нисбатан кучли эканлиги исботланди.

Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича ҳар бир ўрта мактаб ўқувчиси мусиқа билан шуғулланса, у хотира билан боғлиқ муаммоларга дуч келмайди.

Хуршида ҲУСЕНОВА

Яна ўқинг:  Сунъий қон кукуни яратилди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: