СЕЛЬФИМАНИЯ ҚАЧОН КАСАЛЛИККА АЙЛАНДИ?

Сўнгги вақтларда “сельфи” сўзини эшитмаган одам бўлмаса керак. Қўл телефонидан туширилган сельфилар ижтимоий тармоқларда ҳам жуда оммалашиб кетди. Ҳаттоки, машҳур инсонлар ҳам турли сельфилари билан тез-тез кўзга ташланишмоқда.

Халқаро шифокорлар гуруҳи айнан қайси ҳолатларда сельфига тушишга бўлган иштиёқ инсон руҳиятида салбий ўзгаришларга олиб келишини маълум қилишди.

Тадқиқотчилар сельфиманиянинг руҳий хасталикка олиб борувчи уч босқичини белгилаб чиқишди. Уларнинг фикрича биринчи босқичда инсон ҳар куни уч мартагача сельфига тушади. Аммо тушган расмларини ҳар доим ҳам интернетга жойлаштириш ҳақида ўйламайди. Иккинчи босқичда ҳам учтагача сельфи олади. Бироқ, уларни ижтимоий тармоқларга албатта жойлаштириш лозим, деб ҳисоблайди.

“Сельфибоз” учинчи босқичга қадар чиқар экан, унинг руҳиятида жиддий салбий ўзгаришлар кузатила бошлайди. Бу ҳолат у кунига олтитадан зиёд ўз сельфи суратларини интернетга жойлаштиришни бошлаганда яққол кўзга ташланади. У ўзида суратларига билдирилган мулоҳазалар ва “лайк”лар сонига кучли боғлиқликни ҳис эта бошлайди.

“Бундай ҳолатда одамлар эҳтиёткорлик ҳиссини бутунлай йўқотади ва ноодатий суратга олиш ва интернетнинг бошқа фойдаланувчилари билдирган реакция орқали ўзига бўлган баҳони ошириш учун ҳеч нарсадан тап тортмайди”, дея изоҳлайди экспертлар.

Сельфи тушишга боғланиб қолиш кейинчалик невроз ва ҳаттоки янада чуқурроқ патологик ҳолатлар – психозга ҳам олиб келиши мумкин. Бошқалар томонидан беэътибор қолдирилган сельфибоз ўзида ноқисликни ҳис этиб, оқибатда жиззакилик, норозилик ёки аксинча, руҳий тушкунликка (депрессия) тушиб қолиши мумкин. Бундай одамларга албатта психологик ёрдам кўрсатилиши лозим. Чунки, улар ўзини суратга олиш ва уни интернетга жойлаштириш истаги чегарадан аллақачон чиқиб кетганини ва бу ҳолат кейинчалик оғир оқибатларни келтириб чиқараши мумкинлигини англай олмасликлари эҳтимоли юқори.

Бу эса ўша инсоннинг фожеаси. Сельфиманиянинг ёмон оқибатларидан яқинларингизни асранг, азизлар!

Зуҳра АҲМЕДОВА

Яна ўқинг:  “Ko`rib ko`zim quvnaydi”

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: