РАШИД ПОЛВОННИНГ ҒАЛАБАСИ

Парижда эркин кураш бўйича ўтказилган халқаро турнирда ҳамюртимиз Рашид Қурбонов олтин медални қўлга киритди.

Р.Қурбонов мусобақанинг вазни 74 килограммгача бўлган полвонлар беллашувида мезбонлар вакили Лука Лампис, польшалик Кристиан Брзозовски, эронлик Муҳаммад Мактабдорни мағлубиятга учратиб, финалга чиқди. Ҳал қилувчи баҳсда россиялик Осман Исаковни енгган полвонимиз шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

Эслатиб ўтамиз, бу Рашид Қурбоновнинг янги мавсумда қўлга киритган илк муваффақиятидир. Унгача у 2013 йилда ўтказилган жаҳон чемпионатида бронза медали совриндори, 2011 ва 2013 йиллардаги Осиё чемпиони, 2014 йилда ўтказилган Осиё ўйинлари ғолиби каби бир қатор ғалабаларга эришган эди.

Яна ўқинг:  ХУШ ЗИЙНАТИ КЎП НОМАДУРУР УМР...

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: