Атроф-муҳит муҳофазасига БАРЧАМИЗ МАСЪУЛМИЗ

Тошкентда “Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, жойларда жамоатчилик назоратини амалга оширишда аҳоли фаоллигини кучайтириш” мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Экоҳаракат депутатлари гуруҳи ва Ўзбекистон Экологик ҳаракати Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда мамлакатимизнинг барқарор ривожланиши, аҳоли саломатлигини асрашда атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш муҳим омил бўлиб хизмат қилаётгани таъкидланди.

Аҳолининг маънан бой ва соғлом ҳаётини таъминлашга атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш, мавжуд экологик муаммоларни ҳал этишга жамоатчиликни кенг жалб қилиш орқали эришиш мумкин. Шу мақсадда маҳаллаларда экология ва табиатни муҳофаза қилиш комиссиялари шакллантирилиб, улар ҳудудда атроф-муҳит барқарорлигини таъминлаш, ободонлаштириш тадбирларида фаол иш олиб бораётир.

Тадбирда фуқаролик жамиятида экологик назоратнинг ўрни ва роли, экологик назоратнинг асосий тамойиллари каби мавзуларда маърузалар тингланди.

В. ПЎЛАТОВА

Яна ўқинг:  Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: