АЁЛ ЭЪЗОЗ ВА ЭЪТИБОРДА

Ҳар қандай жамиятнинг маданий даражаси ва маънавий етуклиги аёлларга муносабати билан белгиланади. Хотин-қизларни ҳурмат қилиш, уларнинг жамият ривожидаги ҳиссасини муносиб баҳолаш, уларга барча масалаларда кўмаклашиш – буларнинг барчаси қадимдан халқимизга хос. Мустақил Ўзбекистонда хотин-қизларга демократик давлатлар учун хос бўлган барча ҳуқуқ ва эркинликлар тақдим этилган.

Яқинда Фуқаролик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш маркази Журналистларни қайта тайёрлаш Маркази билан биргаликда БМТ Аҳолишунослик фонди кўмагида “Фуқаролик жамиятини ривожлантиришда хотин-қизларнинг ўрни: ОАВда ёритилиши” мавзусида журналистлар учун уч кунлик семинар ўтказилди.

Семинардан кўзланган асосий мақсад фуқаролик жамиятини ривожлантиришда аёлларнинг ўрни, ушбу мавзунинг аҳамияти, хотин-қизларнинг давлат ҳамда жамият ҳаётидаги мавқеини оширишга қаратилган масалаларни ОАВларида холисона ёритиш ва чуқур ёндашув масалаларига қаратилди.

Семинарда миллий ва минтақавий ОАВ, Журналистларни қайта тайёрлаш маркази ходимлари иштирок этишди. Семинар давомида иштирокчилар интерфаол сессия доирасида Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларида барқарор гендер андозаларни аниқлаш ҳамда ривожланган фуқаролик жамиятидаги хотин-қизларнинг ўрнини ёритиш бўйича профессионал матнлар тайёрлаш методларини ўзлаштириш устида ишладилар.

Семинар сўнггида иштирокчилар сертификат билан тақдирланди.

Х. ҲУСЕНОВА

Яна ўқинг:  ИСТИҚЛОЛ ТАРАННУМИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: