III ОСИЁ ОЧИҚ ЧЕМПИОНАТИ БОШЛАНДИ

Фарғонада анъанавий таэквондо бўйича III Осиё очиқ чемпионати бошланди. Мазкур нуфузли мусобақада йигирмага яқин давлатдан 200 нафардан зиёд спортчи иштирок этмоқда.

Ўзбекистонда кўплаб спорт турлари каби таэквондо ҳам тобора оммалашмоқда. Бугунги кунда мамлакатимизда кўплаб ёшлар мазкур спорт тури билан мунтазам шуғулланмоқда. Ўзбек таэквондочиларининг халқаро мусобақалардаги муваффақиятлари сони ва салмоғи ортиб бормоқда. Хусусан, Фарғона вилоятида ўтган даврда таэквондо бўйича 10 нафар халқаро турнир ғолиби, 5 нафар жаҳон чемпиони ҳамда ўндан ортиқ Осиё чемпионлари етишиб чиққани ҳам бу спорт тури жадал ривожланаётганидан далолат беради.

Фарғона шаҳридаги олимпия захиралари коллежининг спорт мажмуасида бошланган мазкур нуфузли мусобақада юртимиз вакиллари ҳам фаол иштирок этмоқда. Бахтиёр Одилов, Ифтихор Турдибоев, Шерзод Раззоқов, Бобуржон Собиржонов, Азамат Нишонов, Галина Хегай, Муштарий Раззоқова, Мафтуна Нуриддинова каби спортчиларимиз ғолиблик учун кураш олиб бормоқда.

Т. ОРТИҚОВА

Яна ўқинг:  ВЕЛОСИПЕДЧИЛАР ШИКАСТДАН ХОЛИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: