Дори воситаларининг «кулранг» бозори
Куни кеча Тошкентда бўлиб ўтган IV-Евроосиё фармацевтика форуми контрафактга қарши кураш ва кенг қамровли текширув лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳақида бўлди.
Бугунги глобал ўсиш даврида давлатимизда фармацевтика бозори жадал ўсишда давом этмоқда. Шу боис соғлиқни сақлаш тизими тиббиёт учун янги технологияларни жалб қилиш ва ривожлантириш учун инновацион ечимларга эҳтиёж сезмоқда. Аммо бунинг учун контрафакт ва контрабанда дори воситаларидан ишончли ҳимоя тизимини яратиш зарур.
Мазкур форум доирасида маълум қилинишича, Ўзбекистонда фармацевтика бозорининг ривожланиши ва тиббиётга инновациялар жорий этилишига бир қанча омиллар, жумладан, касалликларни аниқлаш бўйича миллий дастурлар ишлаб чиқилиши, онкология, гематология, юрак-қон томир ва бошқа касалликлар диагностикасини ривожлантиришга бўлган эҳтиёжнинг қондирилмаганлиги, дори воситалари билан таъминлаш тизимини халқаро стандартларга мувофиқ модернизация қилиш, мажбурий тиббий суғуртани босқичма-босқич жорий этишда сармоя ва инновацияларни жалб қилиш, ҳамкорликни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратилиши лозим.
Фёдор Новиков,
AstraZenecaнинг Россия ва Евроосиёдаги чегара бозорлари раҳбари:
– Ўзбекистон AstraZeneca учун катта қизиқиш уйғотмоқда. Дори воситаларини ишлаб чиқаришдан ташқари, компания онкология ва сурункали юқумли бўлмаган касалликлар соҳасида узоқ муддатли лойиҳаларни амалга оширишни мақсад қилган. Биз бутун экотизимни яратишда, жумладан, диагностика, шифокорларни маршрутлаш ва тайёрлашда иштирок этишга тайёрмиз. Бу эса беморларни эрта босқичда аниқлаш ва уларни асл дори воситалари билан самарали даволаш имконини беради.
Алексей Тетерюк,
AstraZenecaнинг Россия ва Евроосиё ҳукумати билан алоқалар ва дори воситалари бозорига кириш бўйича менежери:
– Аввало, расмий каналларни четлаб ўтиб, номаълум йўл билан республикага олиб кирилган дори воситалари инсон саломатлигига жиддий таҳдид кўрсатмоқда. Бозорда контрабанда ва контрафакт маҳсулотларнинг катта ҳажми ишлаб чиқарувчилар ва инновацион компаниялар учун инвестиция жозибадорлигини пасайтиради. Муаммони ҳал қилишда қонунчиликни тартибга солиш, дори воситалари айланиши устидан назоратни кучайтириш ва қоидабузарларни аниқлашга эътибор қаратиш лозим.
Бунинг учун дорихоналарда постмаркетинг назорати ва “сирли харидорлар” иштирокидаги тадқиқотларни ўтказиш, ноқонуний савдо учун маъмурий ва жиноий жазо чораларини кучайтириш зарур.
Форумда компания вакили “кулранг” дори воситалари бозоридаги вазиятни яхшилаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш учун идоралараро ишчи гуруҳ тузишни таклиф қилди.
Ҳар йили форумни ўтказишдан мақсад, халқаро миқёсда йирик ишлаб чиқарувчилар ва дистрибюторларнинг топ-менежерларини, ҳукумат ва назорат органлари ходимлари, технология етказиб берувчилар, юридик эксперт ва соҳа маслаҳатчиларини бирлаштирган ҳолда стратегик муҳокамалар, тармоқ ва фармацефтика соҳаси бизнесини ривожлантиришда ноёб ва самарали муҳит яратишдан иборат.
Марям АҲМЕДОВА,
журналист