ЎЗАРО ҲАМКОРЛИК САМАРАСИ

“Sen yolg‘iz emassan” Республика жамоатчилик болалар жамғармаси Франциянинг “Умид ришталари” шифокорлар уюшмаси аъзолари ҳамкорлигида тиббий текширув, маслаҳат ва жарроҳлик муолажаларини бажаришдан иборат хайрия акцияси бўлиб ўтди.

Хорижлик шифокорлар академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик маркази фаолияти билан яқиндан танишди.

Франциялик шифокорлар кам таъминланган оилалар фарзандлари, “Меҳрибонлик” уйлари тарбияланувчилари ҳамда Республика болалар ижтимоий мослашув марказидаги имконияти чекланган болаларни кўрикдан ўтказиб, уларга тиббий маслаҳатлар берди. Кўрикдан ўтган болаларнинг соғлиғини инобатга олган ҳолда зарур ҳолларда жарроҳлик муолажалари ҳам ўтказилди.

Акция давомида уюшма вакиллари ҳамда юртимиз шифокорлари иштирокида семинар-тренинглар бўлиб ўтди.

Хуршида ҲУСЕНОВА

Яна ўқинг:  Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Корея Республикасига келди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: