ИЖОДИЙ МАКТАБДА ЯНГИ КЎРГАЗМА

Тошкент Фотосуратлар уйи ҳузуридаги ижодий мактаб-студия битирувчиларининг навбатдаги фотокўргазмаси очилди.

Мамлакатимизда ёш авлод маънавиятини юксалтириш, уларни миллий анъана ва қадриятларга ҳурмат руҳида камол топтириш, истеъдодини юзага чиқариш учун зарур шароит яратиш масаласига алоҳида эътибор қаратилаётир. Давлатимиз раҳбарининг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бу борада дастуриламал бўлмоқда.

Мазкур мактаб-студия фотография санъатига қизиқувчи ёшларнинг амалий машғулотларда иштирок этиб, ўз тенгдошлари ижоди билан яқиндан танишиш, тажриба алмашиш имконини яратмоқда. Шу билан бирга фотоижодкорларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг асарларини оммага етказиш каби вазифаларни бажармоқда.

Бу галги кўргазмада ўн беш нафар ҳаваскорнинг юртимизнинг бетакрор табиати, маданияти, санъати ва меҳнатсевар одамлари акс этган уч юзга яқин ижодий иши намойиш этилмоқда.

З. МАМАТҚУЛОВА

Яна ўқинг:  БИТИРУВЧИЛАРГА МУТАХАССИСЛИК ДИПЛОМИ ТОПШИРИЛМОҚДА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: