СИЛГА ҚАРШИ ДОРИ ЯРАТИЛДИ

Ўзбекистон Фанлар академияси Биоорганик кимё институти директори Аббосхон Тўраев ҳамда илмий ходим Шавкат Шомуратов томонидан “Биомайрин” номли сил касаллигига қарши комбинациялашган таъсирли препарат яратилди.

Ушбу дори воситаси капсула кўринишида бўлиб, антибактериал таъсирга эга. Mycobacterium tuberculosis микобактерияларининг турли ривожланиш босқичларида самарали таъсир кўрсатади. Препарат таркибига кирувчи фаол моддалар комбинацияси монотерапия вақтида вужудга келадиган резистентлик турғун ривожланишини камайтиради.

Ҳозирги кунда ушбу препарат юзасидан клиник синовлар ўтказилиб, тиббиёт амалиётида қўллашга киришилмоқда.

Маълумот учун: “Биомайрин” препарати макромолекуляр доривор тизимда (ММ 12 кДа), модификацияланган полигалактурон кислотасига сил касаллигига қарши препаратлар изониазидни (8 фоиз) азометин боғи воситасида, этамбутол (16 фоиз) ва рифампицинни (13 фоиз) ион боғи воситасида бириктириш орқали олинган.

Яна ўқинг:  Фарзандингиз мактаб ёшига етдими?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: