“Аёллар маслаҳатхонаси” шаҳар ва туман тиббиёт муассасаларида ташкил этилмоқда

Ҳар йили мамлакатимизда 95 фоиз ҳомиладор аёллар перинатал скрининг текширувидан ўтказилса-да, натижаси амалда сезилмаяпти. Шу боис, оилавий поликлиника ва қишлоқ врачлик пунктларида “Аёллар маслаҳатхонаси” ташкил этилаётир.

Фарғона вилоятдаги 19 марказий, 26 шаҳар оилавий ҳамда 88 қишлоқ оилавий поликлиникалари, 62 қишлоқ врачлик пункти қошида ўсмир қизлар ва фертиль ёшдаги аёллар учун “Аёллар маслаҳатхонаси” ташкил этилди. Бу ерда хотин-қизларга тиббий, ижтимоий, психологик ёрдам кўрсатиш учун барча шароит яратилган. Айни кунларда вилоятдаги барча “Аёллар маслаҳатхонаси” зарур тиббий жиҳозлар билан таъминланмоқда. Яқин кунларда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасида туну кун фаолият кўрсатувчи тезкор алоқа тармоғи ишга туширилади.

Яна ўқинг:  ЎЗБЕК ПОЛВОНЛАРИ ЖАҲОНДА ТЕНГСИЗ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: