БОШ ҚОМУСИМИЗ: ЁШЛАР ЭЪТИРОФИ

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма йиллиги муносабати билан таълим, маданият соҳаси вакиллари, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ва санъаткорлардан иборат тарғибот гуруҳлари Бош қомусимизнинг мазмун-моҳиятини аҳоли, айниқса, ёшларга кенг тушунтириш мақсадида ўқув муассасалари, меҳнат жамоалари ва маҳаллаларда тадбирлар ўтказмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири пойтахтимизнинг Ҳамза туманидаги 156-мактабда очиқ дарс шаклида бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда “Соғлом авлод учун” халқаро ҳайрия жамғармаси вакиллари, мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этишди. Дарс давомида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ижтимоий аҳамияти, ҳуқуқий демократик давлат барпо этиш ва фуқаролик жамиятини ривожлантиришдаги тутган ўрни, ушбу ҳужжатда мустаҳкам кафолатланган фуқароларнинг бурч ва эркинликлари, ҳақида маърузалар тингланди. Шу жумладан, Бош қомусимиз юзасидан истиқлол йилларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, юртимиз тинчлиги, Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтириш борасида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари ҳусусида сўз юритилди.

Туҳфанисо ОРТИҚОВА

Яна ўқинг:  TENGDOSHIMIZ CHEMPION

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: