ҲАМКОРЛИК ВА САМАРА
Пойтахтимизда Халқаро журналистларни қайта тайёрлаш маркази томонидан Тошкент шаҳри ва вилоятларда “Ҳуқуқий давлатни ва фуқароларнинг ҳуқуқий онгини шакллантиришда ОАВларнинг ўрни” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.
Ушбу лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қошидаги Омбудсман институти, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва Фридрих Эберт жамғармаси кўмагида амалга оширилди.
Давра суҳбатида, филология фанлари доктори Ёқутхон Маматова, Халқаро журналистларни қайта тайёрлаш маркази ХЖҚТМ директори Гулнора Бобожонова, “Фаол” ННТ раиси Нигора Ғаппоровалар ана шу лойиҳанинг мақсад ва вазифалари борасида ОАВ ходимлари ҳамда Тошкент шаҳри маҳалла раислари, хотин-қизлар кенгаши раҳбарлари, маҳалла маслаҳатчилари посбонлар билан ўзаро фикр алмашдилар.
М.ҚУРБОНБОЕВА