“ЧУМОЛИ УЯСИ”

Зарур маҳсулотлар: 500-600 гр. оддий уваланадиган печенье, 1 банка қайнатиб қуюлтирилган сут, 100 гр. сарёғ, 2 ош қошиқ сметана, таъбга кўра майиз, ёнғоқ ёки шоколад ҳам қўшиш мумкин.

Тайёрланиши: печеньени ўртача катталикда майдалаймиз. Юмшаган сарёғни сметана ва қуюлтирилган сут билан яхшилаб аралаштирамиз. Тайёр бўлган масаллиқни печенье билан аралаштирамиз. Шу босқичда таъбга кўра майиз, ёнғоқ ёки шоколадни ҳам қўшиб юбориш мумкин. Тайёр “хамир”ни ликопга тоғдай қилиб уюб қўямиз. Кўрк бериш учун устига майдаланган печенье ёки шакар упаси сепиш мумкин. 30-40 дақиқага совутгичга қўямиз.

Торт тайёр бўлгач, уни тўртбурчак шаклида кесиб, чой билан тановул қилиш мумкин. Ёқимли иштаҳа!

БЕГОЙИМ

Яна ўқинг:  БОЛАНГИЗНИНГ КЎРИШ ХОТИРАСИ ЯХШИМИ?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: