ИЛК БОР МИЯ ФАЛАЖИГА ЧАЛИНГАН БОЛА ОПЕРАЦИЯ ҚИЛИНДИ

Республика нейрожарроҳлик илмий марказида юртимизда илк маротаба мия фалажи билан касалланган болалар операция қилинди.

Ўзбекистонда ҳар йили 800 тагача бу касалликнинг янги ҳолати рўйхатга олинади. Болаларда мия фалажи ҳаракатлантирувчи аппарат иши бузилиши билан боғлиқ ва беморлар ҳаракатланишда қийналади. Тиббиёт ҳамиша уларга жарроҳлик йўли билан ёрдам беришга ҳаракат қилган ва беморларнинг ҳаракатланишларини сезиларли даражада яхшилаган. Шундай операциялардан бири ҳозирги кунда Ўзбекистонда татбиқ этилаётган “орқа селектив ризотомия”дир.

Бу технологияни биринчи бўлиб Республика нейрожарроҳлик илмий маркази мутахассислари амалда қўлладилар. Операциянинг моҳияти патологик жараёнда қатнашадиган орқа миянинг сезувчан томирларини олиб ўтишдир. Жарроҳлик аралашуви асаб толалари ва тўқималари фаолиятини назорат қилиш имконини берувчи махсус тиббий аппаратура назорати остида амалга оширилади. Тўққиз ёшли Камолиддин амалиёт қўлланган биринчи бемор бўлди. Операция муваффақиятли ўтди. Шифокорлар мия фалажи оқибатида юзага келган катта миқдордаги аномалияни бартараф этиб, боланинг юришини яхшилашга эришдилар.

В.ПЎЛАТОВА

Яна ўқинг:  Сунъий тирноқлар хавфли...ми?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: