СУВДА ЎСИМЛИК ЎСТИРИШ СИРИ
Сирдарё Саноат касб-ҳунар коллежи битирувчиси Гулираъно Ўрозалиева сувда ўсимлик ўстириш усулини ишлаб чиқди. Бу усул “Гидропоника” деб номланади.
“Бунинг учун махсус қувурларга туваклар ўрнатилиб, уларга керамзит тоши ва вермикулит ўғити жойлаштирилади, кейин уруғ ташланади. Қувур орқали мунтазам айланиб турадиган сув эса экин ривожи учун зарур ўғитлар билан тўйинтиради. Қарабсизки, ўн кун ўтиб, туваклардан дуркун кўчатлар униб чиқади. “Айтайлик, у агар помидор кўчати бўлса атиги бир ойдан сўнг ҳосили пишиб етилади”, – дейди ихтирочилар.
Бу эса шубҳасиз қишлоқ хўжалиги ривожи учун хизмат қилади.