582 минг нафар ўқувчилар иштирокидаги шахмат чемпионати бошланди

Халқ таълими вазирлиги томонидан умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари ўртасида спортнинг шахмат туридан республика чемпионати ўтказилмоқда.

Халқ таълими вазирилги, Жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси, Ўзбекистон Шахмат федерацияси ҳамкорлигида ўтказилаётган мазкур чемпионатда 7-15 ёшдаги ўқувчилар иштирок этмоқда. Чемпионат тўрт босқичда: мактаб, туман (шаҳар), вилоят ва республика босқичида ташкил этилмоқда.

Мусобақаларнинг ҳудудий босқичларида жами 582 минг нафар ўқувчилар иштирок этди. Улардан 160 нафари республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Қолаверса, 46 нафар жаҳон,  осиё ва Ўзбекистон чемпионати, кубокларида ғолиб бўлган ўқувчилар республика босқичида тўғридан-тўғри иштирок этмоқдалар.

Чемпионат шу йилнинг 21-27 май кунлари ўтказилиб, унда ўқувчилар шахматнинг учта йўналиши: блиц, стандарт ва рапид йўналишларида ўзаро беллашадилар.

2017 йил 21 май куни Шахмат бўйича ихтисослаштирилган  Республика болалар ва ўсмирлар спорт мактабида чемпионатнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда Халқ таълими вазири, Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси Улуғбек Иноятов сўзга чиқиб, юртимизда ёш иқтидор эгаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг иқтидорини рўёбга чиқариш йўлида Президентимиз бошчилигида кенг кўламли ишлар олиб борилаётгани, бугунга келиб бу саъй-ҳаракталар ўз мевасини бериб, ўзбек ёшлари нуфузли  халқаро турнирларда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилаётганини шараф билан эътироф этди.

Чемипонат шу йилнинг 27 майига қадар давом этади. Мусобақа иштирокчиларининг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида “Баркамол авлод” республика болалар марказлари тарбияланувчилари томонидан концерт дастурлари тақдим этилади, Тошкент шаҳрининг диққатга сазовор жойлари ва музейларга экскурциялар уюштирилади.

Чемпионат низомига кўра стандарт йўналишида ўз ёш тоифасида биринчи ўринни эгаллаган ўқувчилар осиё чемионатида асосий таркиб иштирокчиси сифатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритадилар.

 

Халқ таълими вазирлиги

Ахборот хизмати

Яна ўқинг:  Хушхабар, рақамлар (2014/45)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: