Болгариядан хушхабар

Болгариянинг Варна шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича жаҳон чақирув кубогининг навбатдаги босқичи бўлиб ўтди.

Унда ҳамюртимиз Оксана Чусовитина таяниб сакраш баҳсларида 14,65 балл жамғариб, олтин медалга сазовор бўлди. Словакиялик Тея Белак иккинчи ва швейцариялик Жулия Штайнгрубер учинчи ўринни эгаллади.

Мазкур медаль тажрибали гимнастикачимиз Оксана Чусовитинанинг жорий йилги жаҳон чақирув кубоги босқичларидаги учинчи олтин медалидир.

Яна ўқинг:  Билимдон болажонлар тадбири

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: