ФОНД фаолиятидан (2014/38)
Тошкент. Шаҳар таянч маскани томонидан Чилонзор туманидаги “Чўпон ота” маҳалласида Кўзи ожизлар жамияти шаҳар кенгаши ҳамкорлигида хайрия акцияси ўтказилди. Шунингдек, ақлий ривожланишида камчилиги бўлган болалар учун ихтисослаштирилган 289-сонли мактабгача таълим муассасасида маданий-маърифий тадбир ўтказилиб, иштирокчиларга кийим-кечаклар тарқатилди.
Фарғона. Фонднинг ҳудудий филиали томонидан “Биз – соғлом ҳаёт тарзи тарафдоримиз” лойиҳаси доирасида велоҳаваскорлар, ўқувчилар, талабалар ҳамда спорт фахрийларининг Қўштепа-Фарғона-Водил-Фарғона йуналиши бўйича веломарафони ўтказилди. Ғолибларга фонд ҳудудий филиали томонидан совғалар берилди.
Самарқанд. Фонднинг ҳудудий филиали томонидан Самарқанд шаҳар педагогика касб-ҳунар коллежида “Аёллари эъзозли юрт бу!” деб номланган тадбир ўтказилди.
Аббосжон ЭРГАШЕВ,
“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди матбуот котиби