ПОЛВОНЛАРИМИЗ ПЕШҚАДАМ

Эркин, юнон-рум ва хотин-қизлар кураши бўйича Қатар пойтахти Доха шаҳрида бўлиб ўтган Осиё чемпионатида ҳамюртимиз Бекзод Абдураҳмонов олтин медални қўлга киритди.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасидан маълум қилишларича, эркин кураш бўйича жаҳон чемпионати совриндори, Осиё ўйинлари ғолиби Бекзод Абдураҳмонов вазни 70 килограммгача бўлган полвонлар мусобақасида хитойлик Хайвей Линг, япониялик Такафуми Кожима, ҳиндистонлик Парвин Рана, тожикистонлик Зелимхон Юсупов устидан ғалаба қозониб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

Тажрибали полвонимиз Рашид Қурбонов вазни 74 килограммгача бўлган курашчилар баҳсида бронза медаль билан тақдирланди.

Т.ОРТИҚОВА

Яна ўқинг:  “Ёшлик баҳори”да халқаро наволар

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: