Юксак маънавиятли авлод

Андижонда “Юксак маънавиятли авлод” республика ёшлар фестивалининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Республика Маънавият тарғибот маркази ва вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур фестивалда умумтаълим мактаблари, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари, олий ўқув юртларининг 350 га яқин ўқувчи ва талабалари иштирок этди. Иштирокчилар “Президент асарлари билимдони”, “Мустақиллик тарихи билимдони”, “Энг иқтидорли ҳунарманд”, “Ўз асарида миллийликни акс эттирган рассом”, “Ўз асарида миллийликни акс эттирган дизайнер”, “Ватан куйчиси”, “Юксак маънавиятли авлод”, “Бадиий ижод” каби йўналишларда ўз билим ва маҳоратларини синовдан ўтказди.

– Юртимизда биз, ёшларнинг билимли, кучли ва интеллектуал юксак салоҳиятли инсонлар бўлиб вояга етишимиз учун барча шароит ва имкониятлар мавжуд, – дейди Бўз педагогика коллежи ўқувчиси Нурхон Турғунбоева. – Бугун фестивалда “Бадиий ижод” номинациясининг шеърият йўналишида иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритдим. Ижодим мутахассислар эътирофига сазовор бўлганидан хурсандман.

Фестивалнинг мамлакат босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритган 20 нафар иштирокчи ташкилотчилар томонидан рағбатлантирилди.

Миролим ИСАЖОНОВ,

Андижон вилояти

Яна ўқинг:  Бахт-саодат манбаи

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: