ШОИР БИЛАН УЧРАШУВ
Тошкент шаҳрида ўз фаолиятини бошлаган “Китоб олами” дўконида Турсунбой Адашбоев билан “On-line” мулоқот ташкил этилди.
Тадбирда мутолаа маданияти, китобнинг тарбиядаги ўрни, болаларни китоб билан дўстлаштиришда оиладаги соғлом маънавий муҳитни шакллантириш ҳақида сўз борди.
Мулоқотда ҳудудларнинг Ахборот-ресурс маркази ходимлари, устоз-мураббийлар, ота-оналар, мактаб ўқувчилари ва китобсевар болалар иштирок этишди.
Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Атоқли шоирнинг ижод намуналаридан баҳраманд бўлишди.
Шерзод СОТИБОЛДИЕВ,
Ангрен шаҳри