“Саломатлик” поезди эзгу йўлга чоғланди

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ва “Ўзбекистон темир йўллари” Давлат акциядорлик темир йўл компанияси ҳамкорлигида навбатдаги “Саломатлик” поезди Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларига жўнаб кетди.

“Саломатлик” поезди жўнатилиши муносабати билан мазкур вилоятларда 13 майга қадар “Саломатлик кунлари” ташкил этилади. Бир ҳафта давомида малакали мутахассислар томонидан болалар, хотин-қизлар, кўп болали оилалар аъзолари ва бошқа тиббий-ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламни тиббий кўрикдан ўтказиш, соғломлаштириш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилади. Шу билан бир қаторда, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга бағишланган учрашувлар ташкил этилади.

Хайрия акцияси давомида даволаш-профилактика муассасалари ва аҳолига тиббиёт анжомлари, санитария-гигиена воситалари, дори-дармон, озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак ҳамда етказиб бериш режалаштирилган. Ушбу “Саломатлик” поезди таркибидаги мурувват юклари бир қатор халқаро ташкилотлар кўмагида шакллантирилган.

Яна ўқинг:  Хушхабар рақамлар

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: