Пойтахтимизда “Ашхобод” сайилгоҳи очилди

23 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Республикаси Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов иштирокида ушбу сайилгоҳнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Пойтахтимизнинг Махтумқули кўчасида барпо этилган мазкур парк 10 гектардан ортиқ майдонни эгаллаган. Унинг олдидаги жойда ва ҳудудида фавворалар қурилган. Ушбу масканда Туркманистоннинг рамзи бўлган ахалтегин отларининг ҳайкаллари ўрнатилган. Замонавий аттракционлар, хушманзара дарахтлар, ўриндиқлар, умумий овқатланиш ва хизмат кўрсатиш шахобчалари аҳоли хизматида.

Икки давлат раҳбарлари сайилгоҳни кўздан кечирди. Туркманистон Президенти ўзини Ашхободда юргандай ҳис қилганини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов боққа дарахт кўчатларини ўтқазди.

“Ашхобод” сайилгоҳи аҳоли учун 30 апрель куни очилади.

Яна ўқинг:  РАВШАН ЭРМАТОВ – 2015 ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ҲАКАМИ!

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: