
Болалик – беғубор, гўзалликларга тўла олам. Тенгқурлар билан ўтган ўйинқароқ онлар, оламларга сиғмай яйрашлар, капалаклар ортидан қувлаб кўнгиллар ҳаприқиши... 2006 йилда дунёга келган Маржона Болтаева ҳам беғубор болалик завқи ила яшар, лекин уни бир дард қийнаб келар, яъни у туғма юрак нуқсонидан азият чекарди.
Маржона кичиклигидан кўплаб шифохона ҳавосини туйди. Уч ёшида илк бор жарроҳлик столига ётди. Амалиёт муваффақиятли ўтди. Ота-онасининг бу пайтдаги қувончини кўрсангиз эди. Фарзандини соғ-омон қўлига олишгач ҳаяжондан шифокорларга нима деб миннатдорлик билдиришни билишмасди. Операция қилган врач уларга фарзандининг иккинчи операциясини 12 ёшида қилдириш лозимлигини қайта-қайта таъкидлади.
– Лекин, – дейди Маржонанинг отаси Ҳусан Шодмонов. – Операция вақти келган бўлса-да уни ўтказиш учун қўлим калталик қилди. Хусусий шифохоналар катта пул сўради. Бормаган жойим қолмади. Ўзингда йўқ оламда йўқ. Шу муаммо билан бир йил ўтиб кетди. Бу орада бир-икки яхши инсонлар “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди болалар соғлиги йўлида кўплаб хайрли лойиҳаларни амалга ошириб келаётганини айтиб, бориб учрашишимни маслаҳат беришди...
Фонд масъуллари Ҳусан аканинг дардига қулоқ тутишиб, вақтнинг тиғизлиги сабаб дарҳол амалий ишга ўтишди. Маржона фонд кўмаги билан шу йил йилнинг июн ойида “ERA MED” тиббиёт марказида иккинчи бор жарроҳлик амалиётини ўтказди.
– Операция бепул, фонд лойиҳаси асосида қилинди.Очиғини айтсам, бундан бошим кўкка етди. Кўзимдан ёш оқди, – дея сўзида давом этади Ҳусан ака. – Фонд масъуллари, операция қилган шифокорларга мингдан минг раҳмат. Бу яхшиликларини асло унутмаймиз. Айни кунларда тўлиқ соғайиб кетган қизимнинг кўзидаги қувончни кўрсангиз эди... Бундан онаси иккимиз дунёларга сиғмай беминнат ёрдам қўлини чўзган инсонларни қайта-қайта дуо қиляпмиз. Биздан-да бахтли одамнинг ўзи йўқ.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларАломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?
Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало
Тиббий сабоқларБошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли
Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош
Тиббий сабоқларКўкйўтал қандай хасталик?
Кўкйўтал нафас йўлининг жуда хавфли бактериал инфекцияси ҳисобланиб, унга йўлиққан киши йўталиши ёки акса уриши оқибатида ҳавога микроб тарқалади ва шу яқин атрофда нафас олган кши
