ОЛТИ ТУГМАЛИ КЛАВИАТУРА

“Trickey” – тижорат клавиатураси. У доимий бир турдаги ишни бажарувчилар, стандарт клавиатурага муҳтож бўлмаганлар учун жуда қулайдир. “Trickey”да клавиатуранинг тўла ўлчамини ўзгартириш мумкин.

Фойдаланувчилар клавиатура вазифасини мустақил танлай олади, шунингдек, клавиатурага рақамлар, бошқа шартли белгилар, тугмалар ўрнатиш ҳам уларнинг ўз ихтиёрида. “Trickey” клавиатураси олтита тугмани сиғдира олади. Агар фойдаланувчига бундан кўпроғи керак бўлса, клавиатурани бошқа блокларга улаб ҳам биргаликда ишлатиш мумкин. Қурилма муаллифининг сўзларига кўра, синов давомида “Trickey”га 20 тагача тугма улаб кўрилган. Клавиатуранинг ишлашида эса ҳеч қандай муаммо кузатилмаган.

Ҳозирча “Trickey” ишлов бериш ва синовдан ўтказиш босқичида. Ускуна USB HID гуруҳига тегишли, шунингдек, у қўшимча платформаларда ҳам ишлай олади. Қурилма яратувчилари унинг “Windows” ва “ОS Х”да ишлаши учун дастур билан таъминлашни режалаштирган.

Яна ўқинг:  “ЎЗГАЧА” ПАЛОВ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: