САРАТОНГА ҚАРШИ ЯНГИ ВОСИТА

Норвегиянинг Берген университетининг профессор Карл-Хеннинг Калланд бошчилигидаги бир гуруҳ олимлари саратонга йўлиққан ҳужайраларни йўқ қилувчи янги дори воситасини тажрибадан ўтказа бошлашди.

Тадқиқот гуруҳи аъзоларидан бири Си Сун Кэнинг маълум қилишича, лабораторияда жониворлар устида ўтказилган тажрибалар давомида янги дори воситаси ўсимталарнинг ривожланишини тўхтатгани, уларни кичрайтиргани ва ҳатто бутунлай йўқ қилгани кузатилган.

Дорини яратишда саратонни даволашда қўлланадиган воситалар билан бир қаторда Хитой табобатида қўлланиб келинган доривор ўсимликлар экстрактидан ҳам фойдаланилган.

В.ПЎЛАТОВА тайёрлади

Яна ўқинг:  ЗАНЖАБИЛ ВИРУСЛИ ХАСТАЛИККА ҲАМ ДАВО(МИ?)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: