УЛУҒ МАҚСАД ЙЎЛИДА


Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга. Бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланади.

Мактаб ишлари давлат назоратидадир.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси,

41-модда


Юртбошимиз Мустақил Ўзбекистоннинг ўзига хос ва ўз тараққиёт йўлини, энг аввало, аҳоли ҳаётининг миллий, тарихий хусусияти, тафаккур ва турмуш тарзи, халқ анъаналари ва урф-одатлари, кўп миллатли республикамизнинг ўзига хос жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда ўзининг “Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли” асарида баён қилиб берган. “Ўзбекистон – келажаги буюк давлат”, “Янги уйни қурмай туриб, эскисини бузманг”, “Буюк мақсад йўлидан оғишмайлик” сингари китобларида ўша фикрлар ривожлантирилган. Биз ёшлар ана шу ғоялар асосида билим олиш, келажакка интилиш, орзуларимизга эришиш йўлидан бормоқдамиз.

Мактабни тамомлагач, ўзимиз танлаган касб бўйича таълим олмоқдамиз. Ватанимиз сарҳадларини ҳимоя қилиш бизнинг йигитлик бурчимиз. Мен шу сабабли ҳарбий соҳани танладим. Бугунги кунда ҳарбий-юридик йўналишдаги Урганч академик лицейининг 1-босқич ўқувчисиман. Биз ёшлар устозларимиздан инглиз тили, тарих, чақирувга қадар ҳарбий таълим каби фанларни чуқур ўрганмоқдамиз. Мен саломатлигимни мустаҳкамлаш мақсадида спортнинг бокс ҳамда эркин кураш тури билан шуғулланганим боис ўқишга кириш жараёнида бу менга жуда қўл келди. Эндиликда қўл жанги тўгарагига қатнашаяпман. “Алпомиш” достонини ўқиб чиқар эканман, жанг санъати сирларини ўрганишга қизиқишим ортди. Асосийси мустақил фикрлашга ўргандим.

Мен шу эл фарзанди бўлганимдан бахтиёрман. Мустақил Ватанимизнинг сарҳадларини ҳимоя қилишда ўз билим ва имкониятларимни аямайман.

Бекзод ЖАЛОЛОВ

Яна ўқинг:  “САЛОМАТЛИК” ЛОЙИҲАЛАРИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: