ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ФАН ЎҚИТУВЧИСИ

Халқ таълими вазирлиги тизимида фаолият кўрсатаётган устоз ва мураббийлар орасида ташаббускор, доимий янгиликка интилувчи, илғор тажрибали ўқитувчиларни аниқлаш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳар йили анъанавий равишда “Йил ўқитувчиси” кўрик-танлови ўтказиб келинади.

Бу танловда умумтаълим мактаблари педагогик ходимлари орасидан илғор, ташаббускор ва ижодкор ўқитувчиларнинг турли фанлар йўналишидаги иқтидорларини аниқлаш, ҳар бир фан ўқитувчисининг мактаб, туман (шаҳар), вилоят, республика миқёсида энг кучлисини кашф этиш, аниқланган илғор тажрибаларни оммалаштириш ва кенг тарғиб этиш мақсадида ўтказилмоқда.

Танловнинг бу йилги республика босқичи Тошкент шаҳрида ўтказилди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан келган педагоглар иштирок этишди.

Халқ таълими вазирлиги ўқитувчи ва педагоглар орасида энг илғор тажрибаларни аниқлаш ҳамда уларни оммалаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратиб келади. “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси”, “Йилнинг энг яхши директори”, “Йилнинг энг яхши психологи”, “Йилнинг энг яхши услубчиси” ва бошқа кўрик-танловлар орқали илғор, ташаббускор, ижодкор педагоглар тажрибасини оммалаштириш орқали таълим мазмунини такомиллаштириш мақсади кўзланган.

Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати

Яна ўқинг:  МАСОФАВИЙ ВИДЕО МАСЛАҲАТ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: