ПАЛОВЛИ БУРГЕР

Керакли маҳсулотлар: 160 грамм гуруч, 1 дона тухум, 40 грамм пишлоқ, таъбга кўра зарчава ва зира керак бўлади. Котлетлар учун масаллиқлар: 82 грамм мол гўшти, бир дона пиёз, 1 дона тухум оқи, 1 дона каттароқ помидор, 2 дона тузланган бодринг, таъбга қараб туз, мурч, кашнич керак бўлади. Қайла учун масаллиқлар: майонез 40 грамм, абхаз ажикаси (қизил қалампир, туз, саримсоқпиёз ҳамда хушбўй гиёҳларнинг пастасимон аралашмаси).

Тайёрлаш усули: Гуручни сувда пишириб, совутиб оламиз. Сўнгра гуручнинг устига тухум, қирғичдан ўтказилган пишлоқ ва зираворларни қўшамиз. Ҳосил бўлган масаллиқни яхшилаб аралаштириб, 9,5 сантиметрли халқалар ичига солиб чиқамиз (кулчалар кўринишида бўлади), газ печида 10-15 дақиқа пишириб оламиз.

Тухум ва зираворлар қўшилган қиймадан пишириб олинган гуручли булкалар ўлчамида котлетлар тайёрлаб олинади ҳамда ёғда қовурилади. Қайла ҳосил қилиш учун ажика билан майонезни аралаштирамиз. Помидор ва бодрингларни паррак қилиб тўғраймиз.

Паловбургерни қуйидаги тартибда йиғиб чиқамиз: гуручли кулча, помидор, қайла, котлет, тузланган бодринг, пиёз, кашнич барглари, қайла, помидор ва яна гуручли кулча. Қарабсизки, ажойиб паловбургеримиз тайёр.

Гули НОЗ

Яна ўқинг:  Зарғалдоқ ўриклар – юрак шифоси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: