Мунтазам ҳаракатнинг самарали фойдаси

АҚШнинг Вермонт университети олимлари олиб борган тадқиқот натижаларига кўра мунтазам равишда фитнес билан шуғулланиш 40 ёшдан ошган эркаклар орасида ўпка ва ичак соҳасида саратон хасталиги келиб чиқишининг олдини олади, деган хулосага келишди. Зеро, шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, 40 ёшдан ошган эркакларда бу касалликнинг маълум тури келиб чиқиш эҳтимоли юқори бўлади.

Тадқиқотлар натижасида соғлом турмуш тарзига риоя этишнинг инсон умрига ижобий таъсири ҳатто 20-30 йилдан сўнг ҳам сезилиб туриши аниқланди. Олимларнинг фикрича, фитнес билан шуғулланиш, тўғри ва соғлом овқатланиш инсон организмида нафақат саратон хасталигини, балки бошқа хасталикларнинг ҳам олдини олади.

Зеро, спорт – саломатлик гарови. Шундай экан доимо ҳаракатда бўлиш саломатлигингиз кафолатидир.

Г.ЭГАМБЕРДИЕВА тайёрлади

Яна ўқинг:  Ихчам кўринишдаги бош мия сканери

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: