АЖОЙИБ ГУЛТУВАК

Ҳозирги кунда технологиялар турмушнинг ҳар бир соҳасига жадаллик билан кириб келмоқда. Бу каби ихтиролар инсон ҳаётини осонлаштириш, унга кўтаринки кайфият бағишлашдан иборатдир.

Кореялик дизайнер Жеонг Сеунгбин хонаки гуллар учун бежирим гултувак ихтиро этди. Деворга осиб қўйиладиган ушбу ажойиб гултувак устида ихчамгина булутча бўлиб, унга сув қуйилиши билан гул устига майда томчилар қуйила бошлайди. Мазкур қурилма табиий ёмғир вазифасини бажаради.

Булутча 80 мл. сувни ўзига сиғдира олади. У томчиларни бир меъёрда тақсимлаб, тувакдан тошиб кетмайдиган даражада гулга керакли сувни томчилатиб қуяди. Ушбу гултувак ёрдамида гулни суғориш кишига завқ бағишлаши билан бирга ўзининг ажойиб дизайни билан ҳар қандай услубдаги хонага кўрк бағишлайди.

Сарвар ИСҲОҚОВ

Яна ўқинг:  Бир бош узум

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: