Kulgu-shifo (2015/12-13)
Қодиржон, ростини айт, яна ёзма ишни Ҳилоладан кўчирибсан-а?
– Нега ундай деб ўйлаяпсиз?
– Охирги саволга у ростини айтиб, “билмайман” деб ёзибди. Сен эса “Мен ҳам” деб ёзибсан-ку?!
***
– Қўлингда олтита олма бор, Собиржон. Ярмини укангга берсанг, сенда қанча олма қолади?
– Беш яримта!
***
– Ойижон, бугун боғчамизга дўхтир келди.
– Нима қилди?
– Нафас олаяпмизми, йўқми, текширди!
Файзулла АБДУЛЛАЕВ тайёрлади