Истеъмолчилар мурожаати масъулиятимизни оширади

Мамлакатимизда электр қуввати ишлаб чиқариш учун сарфланадиган ресурслар қанчалик кўп бўлмасин, улар чеклангандир. Шу сабабли электр энергияси манбаини ишлаб чиқариш ва уни беҳуда сарфламаслик, ундан оқилона тежаб-тергаб фойдаланиш давлат аҳамиятига молик масалалардан бири ҳисобланади.

Шуни унутмаслик лозимки, давлат мулки саналган электр қувватидан ноқонуний равишда фойдаланиш, унинг истеъмолига нисбатан эътиборсизлик туфайли иқтисодиётимизга жиддий зарар етказиш мумкин. Шуниси қувонарлики, сўнгги йилларда “Ўздавэнергоназорат” инспекцияси фаолиятини, хусусан, истеъмолчи ва фуқаролар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш йўлида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Шундай чора-тадбирлардан бири Тошкент шаҳар бўлими томонидан ташкил этилган “Очиқ эшиклар” кунидир.

“Очиқ эшиклар” кунида электр энергияси истеъмолчилари томонидан тушган мурожаатлар қабул қилиниб, инспекция ва энергия таъминоти корхоналари ходимлари томонидан юзага келган муаммолар ечимини топишда амалий ёрдам кўрсатилиб, керакли маслаҳатлар бериб келинмоқда. Қўлланилаётган чоралар иш унумдорлиги, сифат ва самарадорликни ошириш ҳамда электр энергиясидан тўғри фойдаланишда, шунингдек, турли ноқонуний ҳолатларнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Дониёр АББАСОВ,

Ўздавэнергоназорат” инспекцияси Тошкент шаҳар бўлими инспектори

Яна ўқинг:  БИЛЛУР ФАВВОРАЛАР ЗАВҚИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: