КЕЛАЖАК ТИББИЁТИ: “АҚЛЛИ” БИНТЛАР

Ҳар қандай жароҳатни даволаш учун уни стерил тиббий боғлам билан бойлаш ва доимий парвариш лозим. бунинг учун шифокор, ҳамшира ва маълум вақт керак бўлади. Аммо келажакда мазкур барча заруриятларни биргина “ақлли” бинт ёрдамида амалга ошириш мумкин.

Гарвард университети ва Массачусетс технология институти олимлари тиббий ёрдамни такомиллаштириш устида изланишлар олиб бориш жараёнида ушбу “ақлли” бинтни яратиш устида ишлашмоқда. Унинг бир қанча имкониятлари мавжуд:

  1. Жароҳатнинг ҳолатини назорат қилиб бориш.

Электрон бинт шифокорнинг иштирокисиз жароҳатнинг битишини назорат қилиб боради. Бинтга ўрнатилган кўплаб узатув қурилмалари натижасида ярадаги кислород миқдори унинг pH даражаси ва тана ҳароратини кузатиб боради.

  1. Вазиятга кўра ёрдам бериш.

Бинтнинг ички тарафида дорилар жойлашган махсус кичик контейнер жойлашган. “Ақлли” бинт томонидан берилган топшириққа кўра иситиш тизими ишга тушади. Иситиш натижасида кичик контейнердаги дори аста-секинлик билан жароҳат марказига етиб боради.

  1. Шифокорга хабар юбориш.

“Ақлли” бинт беморнинг даволовчи шифокори компьютерига хабар жўнатиш хусусиятига ҳам эга. Агар бирор ножўя ҳолат юзага келган бўлса, масалан, бактериал инфекция мавжуд бўлса, шифокор биргина тугмачани босиш орқали ярага антибиотик юборади. Антибиотик аввалдан бинтдаги махсус чўнтакчада мавжуд бўлиб, фақатгина, лозим бўлганда шифокор буйруғи билан ярага етиб келади.

Агар тажрибалар муваффақиятли ўтса, “ақлли” бинт икки йилдан сўнг амалиётга татбиқ этилади.

Яна ўқинг:  Безовталик ўсмирларнинг соғлигини мустаҳкамлайди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: