Боксчиларимиз биринчи

Литва пойтахти Вильнюс шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасида халқаро турнир ўтказилди. Ўнинчи бор ташкил этилган мусобақада мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган тўрт нафар ёш боксчимиз ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олди.

Ҳамюртимиз Бобомирзо Толибов, Иқболжон Холдоров ва Обиджон Тоҳировлар олтин медалларни қўлга киритган бўлса, вазни 75 килограммгача бўлган спортчилар баҳсида эса яна бир ҳамюртимиз Козимбек Мардонов кумуш медаль билан тақдирланди.

Халқаро турнирда учта олтин ва битта кумуш медални қўлга киритган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

Т.ОРТИҚОВА тайёрлади

Яна ўқинг:  Ягона солиқ тўловининг 8 фоизи Ўзбекистон ёшлар иттифоқини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: