ЧИРОЙЛИ ЁЗУВ ВА ИМЛОДАГИ ХАТО ҲАҚИДА ХАБАР БЕРУВЧИ РУЧКА

Болаларнинг тўғри ва бехато ёзишларини таъминлаш учун германиялик олимлар “Lernstift рen” деб номланган ақлли ручкани кашф қилдилар. Мазкур қурилма имло қоидаларини ва бехато ёзишни ўрганишга ёрдам беради.

Ушбу ғаройиб ручка ичида мини компьютер бўлиб, у “Linux” операцион тизимида ишлайди. Қурилма ичида шунингдек, ҳаракат кўрсатиш, ручкани уст қисмини титратувчи моторча, 128 МБ сиғимидаги оператив хотира ва симсиз алоқа модули WI-FI мавжуд.

“Lernstift” ақлли ручкаси икки босқичда ишлайди. Орфография босқичида хато ёзилган сўзни сезиши билан ручка титрашни бошлайди. Каллиграфия босқичида эса сўздаги хунук ва тушунарсиз ёзилган ҳарфларни сезган заҳоти титрайдиган моторча ишга тушиб кетади.

Мазкур қурилма фойдаланувчининг ёзувини эслаб қолиш ҳусусиятига эга. Бу ҳусусиятга 1 дюмда 400 та нуқтани сиғдира оладиган сенсор қурилмаси орқали эришилган. Ҳарфни ёзиш жараёнидаги ҳаракатни таниб олиш учун ручкага 20 см ҳажмдаги майдон талаб этилади.

Ақлли ручканинг юқоридаги ҳусусиятларига қўшимча тарзда у мобил қурилмага уланиши мумкин. Бунда қоғозга ёзилган ёзув смартфон ёки планшет ойнасида акс эта бошлайди.

Бугунги кунда ақлли ручка инглиз, немис тилларидаги сўзларни таний олади. Кейинчалик унинг рус, испан, француз ва италян тилларига созланиши кўзда тутилган.

Сарвар ИСҲАҚОВ

Яна ўқинг:  Рубик кубигини йиғадиган робот

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: