НАВБАТДАГИ МЕДАЛЛАР ШОДАСИ

Сингапурда академик эшкак эшиш бўйича давом этаётган Осиё кубогининг навбатдаги кунида ҳамюртларимиз тўрт кумуш ва икки бронза медални қўлга киритди.

Мусобақанинг 500 метр масофага эшкак эшиш бўйича яккалик баҳсларида ҳамюртимиз А.Кудряшов олтин медаль билан тақдирлангани ҳақида аввал хабар берган эдик. Иқтидорли спортчимиз 1000 метр масофага эшкак эшишда ҳам муваффақиятли иштирок этиб, иккинчи ўринни эгаллади. Яна бир ёш спортчимиз Ш.Холмирзаев кумуш медаль соҳибига айланган бўлса, А.Узоқбоев бронза медалига сазовор бўлди.

Мусобақанинг жуфтлик баҳсларида қатнашган А.Абдужабборов ва Т.Раҳматов бронза медални қўлга киритди, тўрт кишилик қайиқда эшкак эшиш баҳсларида иштирок этган А.Яров, А.Краснов, Б.Муродов ва З.Усмонов терма жамоамиз ҳисобига навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди. Вакилларимиз саккиз кишилик қайиқда эшкак эшиш баҳсларида ҳам муваффақиятли қатнашиб, иккинчи ўринни эгаллади.

Яна ўқинг:  СПОРТ ҲАМЖИҲАТЛИККА ЧОРЛАЙДИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: