Кўклам чойи

Биз тавсия бермоқчи бўлган витаминларга бой кўклам чойи иммунитетни мустаҳкамлаб, кайфиятни кўтариш хусусиятига эга бўлган ичимлик ҳисобланади.

Кўклам чойини тайёрлаш учун наъматак ва қуритилган ялпиз, туршак, олма қоқи керак бўлади. Мева қоқилари ва қуритилган наъматак яхшилаб ювилади. Улар тенг миқдорда аралаштирилади (бу аралашмани майдаласа ҳам бўлади). Кейин эса тайёр бўлган маҳсулотларни термосга солинади. Устидан қайнаган иссиқ сув солиб дамлаб қўйинг. Ялпизни ҳаво ўтказадиган халтачаларда қуруқ жойда сақлаш керак. Ўткир ҳидли маҳсулотлардан уни узоқда тутиш керак. Чунки, ҳидини ўзига сингдириб олиши мумкин. Тайёр бўлган чой эрталаб ёки кечки пайт оч қоринга ухлашдан 2 соат олдин ичилади.

Шифобахш коктейль

Бу фойдали ичимлик меъда фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади. Мазкур коктейль тўйимли бўлиб, у организмида ёғ йиғиш хусусиятига эга эмаслиги билан ажралиб туради. Коктейлни узоғи билан 5 дақиқада тайёрлаш мумкин.

Ушбу тайёрланган ичимликни нонуштада ёки кун ярмида истеъмол қилиш мумкин. Ичимликни тайёрлаш учун 3 ош қошиқ сули ёрмаси, бир ярим стакан кефир, 1 ош қошиғида асал, 1 чой қошиғида исталган музлатилган мева ёки банан бўлакчалари керак бўлади. Масаллиқлар блендрда аралаштирилади. Агар у бўлмаса идишга солиб қошиқ ёрдамида яхшилаб аралаштирса ҳам бўлади.

Мазкур ичимлик таркибида оқсил, ёғ, углевод ва витамин ва минераллар мавжуд. Шундай қилиб бу ичимлик узоқ вақт сизни қувват билан таъминлайди.

Витаминларга бой кунгабоқар пистаси

Кунгабоқар уруғи бизнинг организмимиз учун жуда фойдали. Пистани табиат томонидан ўзига хос равишда яратилган “консерва” деб аташимиз мумкин. Бунинг боиси унинг таркибидаги инсон организми учун муҳим бўлган озиқ моддалари узоқ вақт давомида сақланиш хусусиятига эгалигидадир.

Бу маҳсулот ярим тўйинган ёғ кислоталари, ёғ ва холестерин алмашинувини нормаллаштириш хусусиятига эга.

100 гр. писта ўз таркибида 311 мг. магнийни сақлайди. Бу жавдар нонига нисбатан олти баробар кўп демакдир. Магний эса ўз навбатида юрак қон томирлари фаолиятини нормаллаштиради.

50-60 гр. писта 20-30 гр. кунгабоқар ёғи билан тенг бўлиб инсон организмини муҳим бўлган ярим тўйинган кислоталар ва Е витамини билан таъминлайди.

Бу витаминлар эса бизнинг ҳаёт фаолиятимиз учун жуда муҳим саналади. Айниқса, писта таркибидаги Е витамини эркак ва аёлларнинг репродуктив аъзоларига ижобий таъсир этади.

Яна ўқинг:  Уч бешикда – уч қувонч

Организмнинг заифлашиб қолишининг олдини олади. Жисмоний меҳнат ва спорт билан шуғулланувчи инсонлар учун жуда фойдали. Шундай қилиб кўча-кўйда пистага кўзингиз тушса унга фақатгина зерикиш туфайли чақиладиган овунчоқ сифатида қараманг.

Малоҳат НАЗАРОВА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: