АФИНАДАН ХУШХАБАР

Грециянинг Афина шаҳрида бадиий гимнастика бўйича ўтказилган “Aphrodite Cup – 2015” халқаро турнирида ўзбекистонлик гимнастикачилар муносиб иштирок этди.

Ўзбекистон гимнастика федерациясидан маълум қилишларича, мусобақанинг яккалик баҳсларида иштирок этган иқтидорли гимнастикачимиз Анора Давлатова тасмада машқ бажариш бўйича олтин, тўп ва ҳалқа билан машқ бажаришда икки кумуш медални қўлга киритди. Шунингдек, у кўпкурашда бронза медаль билан тақдирланди.

Яна бир спортчимиз Равиля Фархутдинованинг ҳалқада бажарган машқлари олтин, булава билан намойиш этган композицияси кумуш медалга лойиқ топилди.

Гуруҳ баҳсларида қатнашган гимнастикачилар Марта Ростобурова, Самира Амирова, Валерия Давидова, Луиза Ғаниева ва Зарина Қурбоновадан иборат жамоамиз кўпкураш баҳсларида биринчи ўринни эгаллади.

Яна ўқинг:  Қарши шаҳрида Ислом Каримов ҳайкали очилди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: