БУВИЖОНИМ ЎГИТЛАРИ

Баҳорнинг илк кунлари. Қуёшнинг нурлари танга роҳат бахш этади. Ҳовлидаги мевали дарахтларнинг гуллари атрофида асаларилар айланиб, шира сўрмоққа чоғланади. Бувижоним эса айвонда қуёш нурларига кифтини тутганча кашта тикишга киришадилар. Ёши саксонга яқинлашиб бораётганига қарамасдан, кўзойнаксиз нақшинкор гуллар солади. Мен улардан “бувижон сизга бу ҳунар шу ёшингизда қийинчилик туғдирмайдими?” деб сўрайман. Бувим эса “қизим бекор ўтиргим келмайди, бўш ўтирсам касал бўламан, шу сабабдан уни эрмак қилиб тикиб ўтираман” дея жавоб беради.

Бувижонимнинг тиккан сўзана, кашталар, белбоғ (белқарс)лари жудаям чиройли, ҳар бир набираларига биттадан совға қилган.

Бувижонимнинг ёнида ўтириб ҳаёт ҳақидаги ўгитларини тинглайман. Фарзанд тарбиясида нималарга эътибор бериш кераклиги ҳақида сўрайман. “Болани ёшлигидан ёлғон гапирмасликка, дўст танлашда эътиборли бўлишга, иложи борича атрофдагиларга фақат яхшилик қилишга ўргатиш керак” дейди бувим. Бувам билан бувим биргаликда тўрт ўғил ва бир қизни юрт корига ярайдиган, элига нафи тегадиган инсонлар қилиб тарбиялаб, вояга етказган. Фарзандлари ҳалигача ота-она маслаҳатларига амал қилишади.

Мен ҳам фарзандларимни тарбиялашда бувижонимнинг насиҳатларига амал қилишга қарор қилдим. Бежизга Юртбошимиз бу йилни Кексаларни эъзозлаш йили деб номламаганига яна бир бор амин бўлдим. Зеро, қариси бор уйнинг париси бор, дейди доно халқимиз.

Чарос ХУШВАҚТОВА

Яна ўқинг:  Катталарга ҳурмат, кичикларга иззат. Боладаги бу фазилатлар оилада шаклланади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: