Эътиборни эътироф этиб

Ота-она учун ҳаётда фарзандининг саломатлиги ва унинг камолидан муҳимроқ хеч нарса бўлмаса керак. Жумладан, мен ҳам болаларимни бахтиёр бўлишини истайман. Афсуски, ўғлим Жўрақулов Самариддин 8 ойлигида бахтсиз ҳодиса туфайли қўл-оёқ соҳалари куйиб қолган эди. Ўғлим ҳозирда 9 ёшда. Ўтган йиллар давомида унга давлатимиз томонидан қаратилган эътибор кўнглимга анча таскин берди. Мутасадди ташкилотлар томонидан доимий тиббий назоратда бўлиб туриши унинг тезроқ соғайишига туртки бўлмоқда. Ана шундай эътибор натижасида ўғлим бу йил «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия жамғармаси томонидан ташкил этилган лойиҳалар асосида Германияда бепул даволаниб қайтди. Тўғрисини айтсам, Самариддинни узоқ мамлакатга жўнатишга бир оз иккиландим, лекин хориждан қайтган ўғлимнинг аҳволи яхшиланганини кўриб тўғри қарор қабул қилганимни англадим.

Куйиш натижасида ўғлим йиғилиб қолган бармоқларини эндиликда ҳеч қийналмай ёзади. Унинг ҳаракатларини кўриб, онаси билан иккимиз ниҳоятда қувондик. Самариддин даволашнинг навбатдаги босқичини ўташ мақсадида жорий йилнинг август ойида яна Германияга жўнаб кетади.

Истиқлол туфайли кўплаб хорижий давлатлар билан тиббиёт соҳасида йўлга қўйилган ҳамкорлик ва хайрия кўмагидан баҳраманд эканимдан миннатдорман. Шундай юртда яшаётганимдан кўнглим чексиз ифтихорга тўлади.

Зиёдулла ҚОДИРОВ,

Сурхондарё вилояти, Бойсун тумани

Яна ўқинг:  Таълим учун кредит. У қандай берилади?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: