ЧАПАҚАЙЛИК “МУАММОСИ”

Боланинг фаолиятида ўнг қўл қачон устунлик қилади? Қандайдир сабабга кўра чапақайликка ўрганиб қолган болани ўнг қўл билан иш қилишга ўргатиш шартми?

Албатта бу борада турли фикрлар бор. Гўдакни йўргакдалигиданоқ ўнг қўлдан фойдаланишга ўргатиш лозим. Болага ҳар бир нарсани тутаётганда, хусусан, ўйинчоқлар, қошиқларни бераётганда ўнг қўлига эътиборли бўлиш лозим. Бола ҳар бир нарсани чап қўлига олаверса, унга ота-она жиддий қарамаса, у 3-4 ёшга келиб чапақай бўлиб қолади. Хўш, бунинг олдини олиш учун нима қилиш керак? Биламизки, оёқ-қўллар ҳаракатини мия бошқаради: ўнг ярим шар чап қўлни, чап ярим шар ўнг қўлни бошқаради. Кўпинча чапақай бўлиб қолишга шу нарса сабаб бўладики, баъзи болалар анча ривожланган, ўнг ярим шари етакчи бўлиб туғилади, бинобарин, чап қўл етакчи бўлади. Бу ҳодиса ирсий-генетик замин натижасида ёки туғруқ пайтида чап ярим шарнинг шикастланиши оқибатида юзага келади. Кўпчилик болалар туғруқ пайтида шикастланиш сабаб бутунлай чапақай бўлиб қолса, бу ҳолат бошқа нуқсонлар, масалан, кўриш ассиметрияси билан кечади.

Шифокорларнинг таъкидлашича чапақайликнинг юзага келиши учта омилга боғлиқ: Булар ирсият, туғруқ пайтидаги шикастланиш ва тарбиядаги хато. Тарбиядаги хатога йўл қўйилган бўлса, жон куйдиришга тўғри келади. Бироқ, болани ўнг қўлга ўргатиб бўлмаса, сиз қўлингиздан келганча ҳаракат қилсангиз-у, лекин уринишларингиз фаол қаршиликка учраса, уни мажбурламай қўя қолинг. Демак, сизнинг фарзандингиз очиқдан-очиқ чапақай. Баъзан болани чап қўлдан ўнг қўлга ўтишга мажбур қилганингизда болада турли хилдаги дудуқланиб қолишдан тортиб, то тилдан қолишгача бориб етадиган неврозлар пайдо бўлади. Лекин болани тинч қўйсангиз, у ҳолда нутқ тикланади ва дудуқланиш ўтиб кетади.

Шубҳасиз, ўнг қўлни ривожлантиришда иложи борича ҳаракат қилиш керак. Чунки, бу кейинчалик боланинг ҳаётини анча осонлаштиради. Бироқ, бу ишда анча эҳтиёткорлик билан ҳам иш тутиш лозим. Зеро, “Қош қўяман деб кўз чиқариб қўйманг”.

Психолог Севара МАТҚУРБОНОВА тавсиялариа асосида Хуршида ҲУСЕНОВА ёзиб олди

Яна ўқинг:  УЙИНГИЗДА ГЎДАК ТУҒИЛДИ (давоми)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: