ЖУРНАЛИСТЛАР УЧУН СЕМИНАР

Пойтахтимиздаги “Grand orzu” меҳмонхонасида мамлакатимизда ОИВ инфекцияси тарқалишининг олдини олиш, хасталикка чалинган беморларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда бу борада оммавий ахборот воситаларининг фаоллигини ошириш масалаларига бағишланган “Ўзбекистон Республикасида ОИВ/ОИТС тарқалишига қарши курашишда доимий мулоқот ва ижтимоий шерикчиликни кенгайтириш ва кучайтириш” мавзусида семинар ташкил этилди.

Мазкур семинар Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда “ОИТС, сил ва безгакка қарши кураш глобал жамғармаси” билан ҳамкорликда ташкил этилди. Семинарда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, Республика ОИТСга қарши кураш маркази етакчи мутахассислари ва шифокорлар ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди.

Йиғилишда сўзга чиққанлар республикамизда олиб борилаётган изчил ислоҳотлар замирида инсон манфаатлари кўзда тутилганлигига тўхталиб, мазкур соҳа ривожида Ўзбекистон Республикасининг “Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни қабул қилиниши муҳим дастуриламал бўлаётганини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.

Маърифат ТОЛИПОВА,

“Sog‘lom avlod” муҳбири

Яна ўқинг:  ЧАПАҚАЙЛИК “МУАММОСИ”

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: