ЯНГИ ВЕБ-САЙТ ТАҚДИМОТИ

Президентимиз Ислом Каримовнинг 2014 йил 31 октябрдаги “Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ шоиранинг қутлуғ юбилейига қизғин ҳозирлик кўрилмоқда.

Пойтахтимиздаги ёшлар ижод саройида мазкур сана муносабати билан Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамкорлигида Зулфия ҳаёти ва ижодига бағишлаб яратилган янги zulfiyaxonim.uz веб-сайтининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Мазкур сайт ўқувчиларга шоиранинг ижод намуналаридан кенг фойдаланиш имконини беради. Ўзбек, рус ва инглиз тилларида фаолият юритадиган мазкур сайт 10 бўлим, 20 рукндан иборат бўлиб, унга мингга яқин маълумот, шоира шеърларининг матнлари, аудио ва видео материаллар, 100 дан ортиқ фотосурат жойлаштирилган.

– Зулфияхоним ҳақидаги веб-сайтнинг ташкил этилиши унинг шеърлари, фаолияти тўғрисидаги маълумотлардан янада кенг баҳраманд бўлиш имконини беради. Қадрли шоирамизнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган бўлимини рус ва инглиз тилига таржима қилишда менинг ҳам улушим борлигидан бахтиёрман, – дейди Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори Муниса Санақулова.

Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Республика Хотин-қизлар қўмитаси раиси Э.Боситхонова иштирок этди.

М.ХЎЖАМУРОДОВА,

“Sog‘lom avlod” мухбири

Яна ўқинг:  VATAN

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: